Термиз шаҳар аҳолиси барқарор табиий газ билан таъминланади
Сурхондарёда айни пайтда “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ва Термиз шаҳар истеъмолчиларини барқарор табиий газ билан таъминлаш борасида ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
Шаҳарнинг “Гулистон”, “Каттабоғ”, “Гулираъно”, “Сурхон Соҳили”, “Мажнунтол”, “Юлдуз”, “Боғишамол”, “Мангузар”, “Чегара”, “Кокилдорота”, “Намуна”, “Тинчлик”, “Жўйжангал”, “Маьрифат”, “Меҳрабод” маҳалла фуқаролар йиғинларида барқарор табиий газ таъминотини йўлга қўйиш мақсадида Ангор тумани Баҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қорақир” АГРСдан кесими Д-219 мм бўлган жами узунлиги 38,9 км юқори босимли газ тармоғи қурилиши олиб борилмоқда. Лойиҳа қиймати жами 32,3 миллиард сўмни ташкил этган қурилиш ишларига 6 нафар электрогазпайвандчи, 10 чилангар ҳамда бир қанча техника жалб этилган. Ҳозирга қадар ҳудудда 9,5 километр газ қувурлари тортиш ишлари бажарилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА