Мутахассислар коронавирусни юқтириб олмасликнинг энг осон йўлини аниқлашди
Экспертлар хонада коронавирусни юқтириб олмасликнинг энг оддий ва самарали усули хонани шамоллатиш деган хулосага келишди. Америкалик профессор Шелли Миллер буни қандай амалга ошириш ва биринчи навбатда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида «Conversation» нашрига сўзлаб берди.
Эксперт инсон уйда бўлган вазиятни моделлаштирган.
«Одамлар яшайдиган уйларга ҳаво нафақат эшик-деразалар, балки турли тирқишлар орқали ҳам киради», — дейди у.
Миллернинг таъкидлашича, хона ҳавосини алмаштириш учун энг мақбул вақт унинг ҳажми ва ичкаридаги одамлар сонига боғлиқ. Шунга қарамай, у соатига камида олти марта хона ҳавосини алмаштиришни маслаҳат беради.
Идора ходимларига профессор ҳаво тозалагичларига эътибор беришни тавсия этди. Улар ҳам касалликларга қарши курашишга ёрдам беради. Ускунанинг самараси эса, унинг айтишича, фильтр, хона типи, шунингдек, ундаги ходимлар сонига боғлиқ.
Бундан ташқари, эксперт АҚШдаги кўпгина хоналар вентиляция меъёрларига тўғри келмаслигига аҳамият қаратиб, карбонат ангидрид гази даражасини текширишни маслаҳат берди. Коронавирусни юқтириб олмаслик учун, унинг сўзларига кўра, карбонат ангидрид концентрация 600 ppm.дан паст бўлиши зарур.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда COVID-19 билан касалланганларлар сони 20 миллион атрофида бўлиб, 728 минг бемор вафот этган.