Jahon
Трамп Ақшда ниқобларни мажбурий тақишга қарши фикр билдирди
АҚШ Президенти Дональд Трамп юртдошларидан коронавируснинг янги тури (COVID-19) дан ҳимояланиш учун ниқоб тақишни талаб қилмоқчи эмас, дея хабар бермоқда The Hill портали.
«Мен бунга ишонмайман ва қўшма Штатларда мажбурий ниқоб тақишни тасдиқлаш ниятим йўқ», — дейди Оқ уй раҳбари Fox News нашрига.
Америка раҳбари соғлом одам ниқоб тақиши шарт эмас, деган шифокорлар позициясини эслатиб, одамлар танлаш эркинлигига эга бўлиши кераклигини таъкидлади.
Америка раҳбари ниқоб тақиш одамларни вирусдан ҳимоя қилмаслигини, аммо у инсонлар соғлигида бошқа муаммоларга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади.