Kasbim-faxrim

МИБнинг Сурхондарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Жуманазар Явбасарович Жуманиязов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ж.Жуманиязов 1981 йил Хоразм вилоятида туғилган.
У иш фаолиятини 2004 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгибозор туман бўлими суриштирувчиси вазифасида бошлаб, департаментнинг Тошкент шаҳар, Хоразм ҳамда Тошкент вилоятлари бошқармаларида инспектор, катта инспектор ва бўлим бошлиғи лавозимларда ишлаган.
Сўнгра, 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят Оҳангарон туман бўлими бошлиғи, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Мазкур тайинловга қадар Ж.Жуманиязов Бюронинг Тошкент вилоят бошқармасида шахсий хавфсизлик шўъбаси катта инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Related Articles

Back to top button