Kasbim-faxrim

Ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш 1 сентябргача узайтирилди

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ карантин эълон қилинганидан сўнг фуқароларда электр таъминоти, газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини қиёслаш жараёни қандай ташкил этилади деган саволлар туғила бошлади.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш ва аҳолига енгиллик яратиш учун Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси навбатдаги баёни қабул қилинган.

Ҳужжатга кўра, ушбу даврда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ва коммунал ташкилотларнинг ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш — долзарб масалалардандир.

Шу боис, Давлат хизматлари марказлари томонидан табиий газ, электр энергияси, совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларини давлат қиёсловидан ўтказиш бўйича келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш муддатлари 2020 йил 1 сентябрга қадар узайтирилди.

Бундан ташқари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг табиий газ, электр энергияси, ичимлик ва иссиқ сувдан бўлган қарздорликлар учун судга бериш ва таъминот тармоқларидан узиш вақтинча тўхтатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу синовли кунларда ҳам Давлат хизматлари марказлари ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ. Бироқ, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш биринчи навбатдаги масала бўлганлиги боис, Марказларда фақатгина электрон рақамли имзо бериш хизмати кўрсатилмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали, шунингдек, Марказлар ходимлари томонидан электрон хизматларни олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг!

Related Articles

Back to top button