Madaniyat

Деҳқончилик хадисини олган оила

Ота-боболаримиз бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланишга, боғ-роғлар яратишга алоҳида эътибор қаратишган.

Юртбошимиз раислигида коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шўрчи туманида яшовчи ҳеч бир фуқаро йўқки, томорқасига экин экмаган бўлса. Бу борада туманнинг “Қоқайди” маҳалласи аҳолиси жуда илғор. Маҳалла аҳли етиштирадиган карам, лавлаги, гул карам маҳсулотлари билан ном қозонган.
Яхши ниятлар билан беш ой илгари 3 гектар ерга гул карам, лавлаги, карам уруғини қадаган Фарҳод Боймиров бугун хосилни йиғиб олиш арафасида турибди.

— Ҳар йили қилган меҳнатимизга яраша ердан икки-уч марта ҳосил оламиз, -дейди Фарҳод Боймиров. — Даромад ҳам ёмон эмас. Томорқа – тайёр даромад манбаи. Фақатгина ундан унумли фойдаланиш керак холос. Куп йиллардан буён қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб, эксперт ҳам қиламиз. Ҳозирги синовли даврда томорқа ерларига экин экиб, ундан самарали фойдалансак ўйлайманки, мақсадга мувофиқ бўлади.

Албатта, заминимиз серҳосил. Тупроқ-иқлим шароити тўрт фаслда ҳам сабзавот экинлари етиштириш учун ғоят қулай ҳисобланади. Ерга таёқ қадасанг кўкаради. Мавжуд ерда меҳнат қилиб, рўзғорга керакли карам, лавлаги, бақлажон, гулкарам, картошка, пиёз маҳсулотларни экиб, ундан фойдаланиш кони фойда. Аслида булар, фақатгина озиқ-овқат маҳсулоти бўлмай, инсон саломатлиги учун ҳам фойдали сабзавотлар ҳисобланади. Қолаверса, жисмоний фаоллик, бундан ташқари, томорқанинг обод бўлиши, натижада қўшимча даромад дегани-ку!

Деҳқончилик хадисини олган Фарҳод Боймиров оила аъзолари билан етиштирган маҳсулотлар шу кунларда бозор расталаридан ўрин олади.

Шўрчи туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button