Madaniyat

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилган йўқ

Ижтимоий тармоқларда бозорларимизда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли томонидан ёппасига сотиб олинаётганлиги сабабли уларнинг  нархи ҳаддан зиёд кўтарилиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Айниқса, бу ҳолат юртимизда коронавирус касаллиги юқтирган  илк бемор қайд этилган куни аҳоли орасида асоссиз ваҳима тушиш сабабли озиқ-овқат  маҳсулотларини захирага тўплаш ҳолати юз берди.

Давлатимиз раҳбарияти томонидан карантин ҳолатида озиқ-овқат ва тиббий дори-дармонлар ва жиҳозларнинг нархи сунъий равишда оширилишига қарши қатъий чоралар кўрилиши, ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш  ишлари олиб борилгандан сўнг салбий ҳолат бартараф этилди.

Бугун Шўрчи туманидаги деҳқон бозорида бўлиб, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аввалги нархларда эркин сотилаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Бозорда картошка, пиёз, ўсимлик ёғи ва бошқа кундалик эҳтиёж моллари бемалол сотилмоқда. Ҳаттоки,  шу хилдаги маҳсулот сотувчилар харидорларни  кутиб туришибди. Маҳсулотларни ортиқча харид қилувчиларни кўрмадик.

Демак, халқимиз  коронавирус касаллиги тўғрисида тўлиқ тушунча олишган ва ўзи ҳамда яқинлари соғлигини ҳимоя қилиш учун керакли эҳтиёт чораларини кўришмоқда.

Давлатимиз томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тиббий дори-дармон ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш имконига эга эканлигига халқимиз яна бир бор ишонч ҳосил қилдилар.

Халқимиз иноқ ва бирдамлик билан бу дардни талофатсиз ўтказишига ишонамиз ва бу савобли ишга ҳаммамиз ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Н.Шарипов

Related Articles

Back to top button