Madaniyat

Шўрчилик фермер: «Туманимизга тадбиркорларни ҳимоя қиладиган раҳбар тайинланди»

Кейинги  йилларда Шўрчи туманида бошқа соҳалар каби деҳқончилик ҳам оқсаб қолган эди. Бундан барча, айниқса фермер хўжаликлари азият чекди. Контракт  шартномалари бажарилмай, кўпгина фермерлар банкдан  қарздор бўлиб қолдилар. Ўша сув, ўша тўпроқ ва ўша уруғликлар бўлса-да, туман раҳбарларининг бўлса-бўлмаса фермерларнинг ишларига аралашиши, ярим тун вақти мажлисга чақириб “сиёсат” қилиши кўп фермерларнинг ҳафсаласини пир қилди ва ишдан кўнглини совутди. Оқибатда дала ишлар ўз ҳолига қолиб кетди.

Ўтган йили Шўрчи туманига Б.Ҳ.Худойберганов ҳоким бўлиб тайинланганда, тўғриси у кишининг тумандаги оғир вазиятни қисқа вақт ичида ўнглашига ишонмаган эдик. Чунки тумандаги юқори кўрсатигичларга эга фермер хўжаликларига тегишли унумдор  ер майдонларининг тортиб олиниши ва кўрсатгичлари паст бўлган фермер хўжаликларига инъом этилиши деҳқонларнинг ҳақли норозилига сабаб бўлди. Оқибатда  фермерларда раҳбарларнинг бошқарувидан норозилик пайдо бўлди.

Б.Худойберганов ҳамма ишни бошидан бошлади, ҳар бир тадбиркорни қабул қилиб уларнинг дардини эшитди. Албатта, муаммоларини ҳал этди. Халқнинг дардини эшитди. Муаммолари ҳал бўлгач фермерлар яна ғайрат билан иш бошлашди.  Ғалла парваришлаш учун зарур бўлган минерал ва маҳаллий ўғитлар ўз вақтида етказилиб берилмоқда. Ҳаммаси ҳокимимиз назоратида. Энди тунги пайтдаги узундан-узун мажлисбозликлар, мажлисда асабни бузадиган тортишувлар барҳам топди.

Ҳоким адолатли иш юритгандан сўнг тумандаги барча қўллаб-қувватламоқда. Туман пркурори И.Тоиров раҳбарлигидаги 2-сектор, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Мусурмонов раҳбарлигидаги 3-сектор ва туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарлигидаги 4-сектор бошлиғи М.Маликовлар ҳам шижоат билан ишламоқдалар.

Президентимиз айтганидек, халқимиз туман раҳбарларидан рози, улар раҳбарларимиз бошчилигида  бунёдкорлик ишларини амалга оширмоқдалар.

С.Нусратов

Related Articles

Back to top button