Сурхондарё вилояти ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди
21 февраль куни вилоят ҳокими Тўра Боболов раислигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари тайинланди.
Хўжақулов Абдисалом Пардаевич Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. А.Хўжақулов 2019 йилдан бугунги кунгача Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Қобулова Мавлуда Умаржоновна вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. М.Қобулова 2018 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
Менглиев Фахриддин Валиевич бошқарма бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Ф.Менглиев 2019 йилдан бугунги кунгача Музработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаб келган.