O`zbekiston

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 22 январь куни Интернет тармоқларида  “Бозор раиси ўринбосарлигидан ноқонуний равишда бўшатишди, иш ҳақимни ҳам тўлиқ беришмади”номли жойлаштирилган хабар юзасидан

Хабарда,  фуқаро Ҳайдар Каримов 2009 йилдан Термиз марказий деҳқон бозорида раис ўринбосари бўлиб ишлаганлигини, 2019 йил 1 июль куни меҳнат шартномаси ноқонуний равишда бекор қилинганлигини, иш ҳақини ундириш чораси кўрилмаётганлигини билдирган.

Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2019 йил 09 сентябрдаги № 2-1901-1908/9916-сонли қарздор Термиз Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори МЧЖ ҳисобидан ундирувчи Каримов Хайдар Норовичнинг фойдасига 8.330.336 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2019 йил     20 сентябрда келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб дархол ижро харакатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида “ижро иши юритишни қўзғатиш” тўғрисидаги қарори қарздорга имзо орқали топширилган ва 2019 йил  26 сентябрь куни қарздор Термиз Марказий (озиқ-овқат) бозори МЧЖга тегишли жами 6 турдаги мол-мулклари далолатнома асосида хатланган ҳамда сақлаш учун қарздор Термиз Марказий (озиқ-овқат) бозори МЧЖнинг раҳбари Ю.Тўхтаевга топширилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Ҳокимининг 2018 йил 23 апрелдаги Қ-1110-сонли Термиз шаҳар “Марказий дехқон (озиқ-овқат) бозори” масъулияти чекланган жамияти ва унинг худудидаги савдо, маиший хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш биноларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, Термиз “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” масъулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 10 январдаги № 01-сонли таъсисчиларининг Умумий йиғилиши баёнига асосан Термиз “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” масъулияти чекланган жамиятини тугатиш ишлари бошланган тугатиш бошқарувчиси этиб Тўхтаев Шапоат Раджабович тайинланган.

Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддасига асосан тугатиш бошқарувчиси Тўхтаев Шапоат Раджабовичга юборилган.

Мажбурий ижро бюроси  вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button