ПРЕСС-РЕЛИЗ
Ўхшаш сурат
Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни камайтиришга алоҳида аҳамият қаратилаяпти.
Ўз вақтида тўланмаган солиқ қарзларини мажбурий ундириш бироз муаммоли ва ташвишли иш. Шу боисдан Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорликларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан, Бюронинг Бойсун туман бўлими иш юритувида “Panjob avto servis” МЧЖдан туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 5 миллион 507 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2019 йил 18 февралда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли 2015 йилда ишлаб чиқарилган “ISUZU” юк ташувчи автомашинаси борлиги аниқланган. Бироқ, қарздор томонидан ушбу автотанспорт воситасини номалум жойларга яшириб юрганлиги сабабли унга нисбатан жорий йилнинг 19 сентябрь куни қидирув эълон қилинган.
Бюронинг вилоят бошқармаси ва Бойсун туман бўлими қидирув гуруҳи томонидан жорий йилнинг 19 декабрь куни топилиб хатловга олинди ва қарздорлик тўлиқ қоплаб берилмаган тақдирда аукцион савдоларига чиқарилиши тушунтирилганда мавжуд қарздорлик тўлиқ тўлаб берилди.
Худди шунингдек, Термиз туманидаги “Бахром универсал қурилиш” МЧЖга тегишли бўлган “КАМАЗ 5620” русумли автотранспорт воситасига нисбатан ҳам 78 миллион 286 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш мақсадида қидирув эълон қилинган эди.
Ушбу автотранспорт воситаси жорий йилнинг 19 декабрь куни қидириб топилган ва ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочисига топширилди.
Ҳозирда солиқ қарздорлигини қоплаш мақсадида аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилоят бошқармаси