O`zbekiston

Сайлов участкаларидан хушхабарлар

Шўрчи тумани 471-сонли сайлов участкасига борганимизда вақт пешиндан ўтган  бўлсада, сайлов участкаси сайловчилар билан гавжум эди. Овоз  бериш хонасида навбат кутиб турганлар билан суҳбатлашдик. Улар ўзлари танлаган номзодларга овоз бериш истагини айтишди. Сайлов участкасига тайинланган масъул ходимлардан сайловчиларнинг фаоллиги тўғрисида сўраганимизда улар жами сайловчиларнинг асосий қисми овоз беришганлигини ва ҳали овоз бериш жараёни давом этаётганлигини, бу йилги сайлов аввалги сайловлардан сайловчиларнинг фаоллиги баилан ажралиб турганлиги ҳақида сўзлашди.

— Катта ва ўрта ёшдаги сайловчилар ҳалигача овоз бериш учун келишмоқдалар. Улар кундалик юмушларини бажариб, сўнг сайлов участкасига келмоқдалар. Уй бекалари, ёш болалик оилалар вакиллари ҳам энди келишмоқда. Чунки эрталабдан тушгача сайловчилар кўплиги сабабли ўн-ўн беш дақиқа кутиб қолишлари мумкин эди. Ёшларнинг кўпчилиги асосан эрталаб овоз беришди.

??

Ўзингиз гувоҳи бўлиб турибсиз, ҳалигача навбат кутаётганлар бор. Биз ҳам бу йилги сайловдан жуда хурсандмиз. Бундан ўн-ўн беш йиллар илгари  сайловчиларнинг уйларига бориб таклиф этган пайтларимиз бўлган,-деди ходимлардан бири.

Худди шундай хушхабарлар бошқа сайлов участкаларидан ҳам келиб турибди.

Сайлов участкасида учратган сайловчиларга ва номзодлар вакилларига муваффақият тилаб хайрлашдик.

Рамазон

Related Articles

Back to top button