Bu qiziq

Қишлоқ хўжалиги ерларини қайта ижарага бериш тизими такомиллаштирилди!

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштиришда узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги ислоҳотларни амалга оширмоқда. 2025 йил 12 сентябрда қабул қилинган Президент Фармони (ПФ–172-сон) шу йўналишдаги муҳим қадам бўлиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш тизимини такомиллаштиришни кўзда тутади.
Фармонда белгиланган вазифалар қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали ва шаффоф тарзда фойдаланишни таъминлашга қаратилган. Асосий йўналишлар қуйидагилардан иборат:

Бўш турган ер участкаларини ҳисобга олиш ва амалий фойдаланишга йўналтириш. Туман ва шаҳар ҳокимликлари тасарруфидаги ерлар тўлиқ рўйхатга олиниб, уларнинг иқтисодий айланмага киритилиши таъминланади.

Қайта ижарага бериш имкониятларини яратиш. Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачилари ўз ер участкасининг бир қисмини бошқа шахсларга ижарага бериш орқали ҳамкорлик ва инвестиция имкониятларини кенгайтиради.
Фармонга кўра, ер участкалари эгалари ҳамда фойдаланувчилари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори асосида ўз ерларига бўлган эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини ижара ҳуқуқига ўтказиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса ердан фойдаланиш механизмларини янада соддалаштиради ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлайди.

Ижара муддатлари- Ўзбекистон фуқаролари ва улар муассислигидаги юридик шахслар учун — 30 йил.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун — узоқ муддатли, стратегик ҳамкорликни таъминловчи шартларда белгиланади.

Мазкур ўзгаришлар қишлоқ хўжалиги соҳасида бир қатор ижобий натижаларга хизмат қилиши кутилмоқда:

1. Бўш турган ва самарасиз ерлар иқтисодий айланмага киритилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошади.

2. Қайта ижарага бериш имконияти кичик ва ўрта фермер хўжаликлари ҳамда чет эл инвесторлари учун қулай шароит яратади.

3. Ер ресурсларидан унумли фойдаланиш қишлоқ жойларда иш ўринлари сонини кўпайтиришга ёрдам беради.

4. Ерлар рўйхатини тўлиқ юритиш ва уларнинг мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш механизми мустаҳкамланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Президент Фармони қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш тизимини ислоҳ қилишда муҳим қадам бўлиб, аграр соҳада бозор муносабатларини ривожлантиришга, ҳудудлар иқтисодиётини юксалтиришга ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу чора-тадбирлар орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида янги имкониятлар очилиши, тадбиркорлик муҳити яхшиланиши ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга замин яратилиши кутилмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро судининг раиси

Музаффар Эргашович

Related Articles

Back to top button