Madaniyat

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунидаги асосий тушунчалар мазмун моҳияти хусусида

2017 йил 3 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича зарур амалий чора-тадбирларни белгилайди.

Ушбу қонуннинг 3-моддаси “Асосий тушунчалар” деб номланиб, унда коррупция, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ва манфаатлар тўқнашуви тушунчаларининг мазмуни кўрсатиб ўтилган.

Бугун биз Қонундаги манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирлар ҳақида тўхталамиз.

Хусусан, ушбу Қонуннинг 21-моддаси“Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирлар” деб номланган.

Унда, “Давлат органларининг ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги керак.

Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат органларининг ходимлари ўзининг бевосита раҳбарини дарҳол хабардор қилиши керак. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олган раҳбар бу тўқнашувнинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шарт.

Давлат органларининг махсус бўлинмалари ёки одоб комиссиялари манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.

Давлат органларининг манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш талаблари бузилишига йўл қўйган ходимлари, шунингдек уларнинг раҳбарлари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади” деб белгилаб қўйилган.

Хулоса шуки, қонунлар ҳақида етарли тушунчага эга бўлиш барчамизнинг маънавий бурчимиз ҳисобланиб, ушбу ҳолат қонунийликни таъминлашга ва коррупцияни олдини олишга хизмат қилади.

 Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button