Kasbim-faxrim

ЎЗИНИ АСРАГАННИ, ЯРАТГАН ҲАМ АСРАЙДИ

Хабарингиз бор, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш учун бугун мамлакатимизда барча керакли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Халқимизда “ўзини асраганни яратган ҳам асрайди” деган ибратли нақл бор. Дарҳақиқат бугун ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган тадбирларга қатий амал қилсак, шифокорларнинг тавсияларини ўзи ўрнида бажарсак, энг муҳими шахсий гигена қоидаларини бузмасак, ўзимизни ҳам яқинларимизни ҳам касалликдан муҳофаза қилган бўламиз.

Айни жараёнда одамлар гавжум бўладиган жойларга зарурат бўлсада камроқ бориш, имкон қадар иш битиришнинг муқобил хавфсиз вариантини танлаш ҳар қачонгиданда муҳим саналади. 23 мартдан бошлаб аксарият давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимларини қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш ҳамда имкони мавжуд бўлган фаолият турларини онлайн ёки дистанцион тарзда ташкил этилиши белгиланди. Фуқароларимиз учун давлат хизматларини анъанавий усулда олиш қулай эканлигини инобатга олган ҳолда, Давлат хизматлари марказлари ўз фаолиятини давом эттиради.

Тўғри, ходимлар иш жойида шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган давлат хизматлари маркази доимий равишда дизенфекция қилиниб борилмоқда. Шуни ҳам айтиш керакки, Марказла орқали кўрсатиладиган деярли барча давлат хизматларини электрон тарзда my.gov.uz портали орқали олиш имконияти яратилган. Шу боис, фуқаролар кечиктириб бўлмайдиган зарурат бўлмаганда Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрмасдан, хизматларни онлайн шаклда олиш ҳаракат қилишса мақсадга мувофиқ бўларди. Бунинг учун, электрон рақамли имзонгиз бўлса кифоя!

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломат бўлинг!

ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси

Related Articles

Back to top button