Hodisalar

2020 йилнинг 5 февраль куни Бойсун туманининг “Тузбозор” маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо комплексида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот

2020 йилнинг 5 февраль куни соат 03:00 лар чамасида Бойсун туманининг “Тузбозор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ибодулло бобо” кичик хусусий корхонасига қарашли савдо комплексида ёнғин содир бўлган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув маркази хабарига кўра, ёнғин ҳақида хабар соат 03:00 да тушган ва ёнғин жойига соат 03:07 да биринчи ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:37 да ўраб олиниб, 03:55 да ўчирилган.

Жами 253 та савдо дўконининг 217 таси, умумий 1.867 м.кв. майдоннинг 1267 м.кв. қисми ёнғиндан сақлаб қолинган. 36 та савдо дўкони, умумий майдоннинг 600 м.кв. қисми ёнғиндан зарар кўрган. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Related Articles

Back to top button