Hodisalar

Расмий муносабат: карам экинини огоҳлантирмасдан шудгор қилган шахсга нисбатан жиноят иши очилди

Жорий йилнинг 23 апрель куни *Youtube тармоғида “Карам масаласини ҳеч ким сўрамади, изламади энди биз пахта ғалласини бузамиз.” сарлавҳаси остида видеомурожаат эълон қилинган эди. Мазкур видео мурожаат шу куннинг ўзида Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан назоратга олиниб, ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлдики, Сурхондарё вилояти, Денов туманида яшовчи Толибжон Чўллиев 2020 йил октябридан 2021 йилнинг
1 апрель кунига қадар Сариосиё туманининг “Боғиобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Бекзод Шерзод” фермер хўжалиги раиси Гаравбой Алимардоновга тегишли ерни оғзаки шартнома асосида вақтинчалик фойдаланиш учун олган. Т.Чўллиев “Бекзод Шерзод” фермер хўжалигига тегишли 0.20 га сувли ер майдонига карам экинини экиб, уларни парваришлаб етиштирган.

“Денов текстил Кластер” агрономи Шерхон Қурбонов 0.14 га ерда карам экини бўлган ва ҳали ҳосили йиғилмаган ерни, огоҳлантирмасдан ўзбошимчалик билан шудгор қилдириб, фуқаро Т.Чўллиевга 280 миллион миқдорда моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шерхон Қурбоновга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши якунлари бўйича батафсил ахборот берилади. Ҳозирда ҳолат юзасидан ишлар Сенат назоратига олинган.

Бахадир Тажиев, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси

Related Articles

Back to top button