Bu qiziq

Сурхондарёда “Зарчоб-1” кичик ГЭСи ҳамда Зарчоб подстанцияси ишга туширилди

Cурхондарё вилояти Сариосиё туманида  3 апрель куни янгидан барпо этилган “Зарчоб-1” кичик ГЭС ишга туширилди. Тантанали маросимда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раҳбарияти, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, “Тўполанг ГЭС” УК, “Зарчоб-1 кичик ГЭС” масъул вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.

Қурилиши 2017 йилда бошланган “Зарчоб-1” кичик ГЭС “Гидропроект” АЖ (“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг тизим ташкилоти) томонидан лойиҳалаштирилган. ГЭС учун зарурий технологик қурилмалар эса Хитойнинг етакчи компанияси бўлмиш “Dongfang Electric International Corporation” томонидан етказиб берилди.

“Зарчоб-1” кичик ГЭСга 2 та гидроагрегат ўрнатиш белгиланган бўлиб, уларнинг умумий қуввати 37,4 МВтни ташкил этади. ГЭСда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, созлаш ва синовдан ўтказиш ишлари, автоматик тизим бошқарувини марказлашган бошқармадан бошқариш ишлари амалга оширилди.

Шу билан бирга, станциядаги гидроиншоотлар синов-тажриба жараёнидан муваффақиятли ўтди. Тўполанг дарёсидан сув олиб ўтувчи “Зарчоб-1” кичик ГЭСга келувчи 480 м узунликдаги туннел ва 1 300 м узунликдаги каналда сув ҳайдалиб, синов ишлари ўтказилган. Босимли ҳовуздаги сув кўтариш иншоотлари ишчи шай ҳолатига келтирилиб, белгиланган тартибда синовдан ўтказилди.

Мазкур лойиҳани ишга туширилиши натижасида Сурхондарё вилоятининг электр энергияга бўлган талабининг муайян қисмини, саноат ва иқтисодиёт корхоналарини гидроэнергия ҳисобидан таъминлаш имкони вужудга келади.

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close