Madaniyat

Сурхондарё вилояти ҳокими коронавирусдан даволанаётган беморларнинг ҳолидан хабар олди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида коронавирусдан даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди. Унга Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев ҳамроҳлик қилди.

Тўра Боболов муассасада беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат, тиббий таъминот, куз-қиш мавсумга тайёргарлик ҳолатлари билан танишди. Марказнинг жонлантириш ва бошқа бўлимларида даволанаётган беморларга шифо тилаб, уларнинг соғайиши учун барча чоралар кўрилишини таъкидлади.

Муассасадаги шароитлар, моддий-техник база ва дорилар таъминоти билан ҳам танишган вилоят ҳокими коронавирусдан даволанаётган беморлар шахсан ўз назоратида туришини айтиб, уларнинг бу касалликдан тўлиқ соғайиб, оилалари бағрига соғ-омон қайтишлари учун ҳеч нарсани аямаслик кераклигини таъкидлади.

Related Articles

Check Also

Close
Close