Hodisalar

Ўзбекистонда 26 декабрь куни қуёш тутилиши кузатилади

Ўзбекистонда Ҳалқасимон қуёш тутилиши кутилмоқда. Таъкидланишича, қуёш гардишининг учдан бир қисми тўсилади.

26 декабрь куни Ўзбекистонда Ҳалқасимон қуёш тутилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон фанлар академияси маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, ушбу астрономик ҳодисани эса республиканинг барча ҳудудларида қисман қуёш тутилиши шаклида кузатиш мумкин.

Қуёш тутилиши тонгги соат 08:00 да бошланиб, 10:06 гача давом этади.

Соат 9:00 лар атрофида тутилиш максимум кўринишга эга бўлади ва унда қуёш гардишининг учдан бир қисми тўсилади.

Related Articles

Back to top button