Kasbim-faxrim

Сурхондарё: кўп каватли уйлар қишга тайёрми?

Қишнинг қировли кунлари ҳам яқинлашмоқда. Бу фаслда одамларнинг руҳияти, ишчанлик кайфияти мавсумга кўрилган тайёргарлик ишларига боғлиқ.

Совуқ кунларда хонадонни меъёрида исимаганидан ҳаловати бузилган ёки энергия таъминоти узилиб қолган уйнинг соҳиби, албатта, ишни эмас, оиласини ўйлайди. Хонадонни иситиш ёки энергия билан таъминлаш чораларини излайди. Агар кўп қаватли уйларнинг атрофи носоз, нотекисроқ бўлса, иш кунини ўйинқароқ фарзандларининг соғлигини ўйлаб ўтказади.

Мамлакатимизда кейинги йилларда уй-жой фондини куз-қиш мавсумига ҳозирлаш тубдан такомиллаштирилиб, кўп хонадонли уйлар ва уларнинг атрофида қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани аҳолининг оиласидан кўнгли тўқ, бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашида муҳим аҳамият касб этаётир.

2020 йил 1 июл холатига вилоятда жами 1 463 та кўп хонадонли уй-жойлар мавжуд бўлиб, шундан 1056 таси 2 қаватли, 56 таси 3 қаватли, 265 таси
4 қаватли, 58 таси 5 қаватли, ва 28 таси 7 қаватли уйлардир. 1991 йилгача қурилган уйлар сони 1131 тани ташкил этади.

Ушбу кўп хонадонли уй-жойларга 68 та УЖМШлар (ширкатлар) ва 1 та БСК (Бошқарув сервис компанияси) хизмат кўрсатмоқда.

2017-2019 йилларда бажарилган ишлар, олинган кредитлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги
“2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-2922-сонли қарорига асосан ўтган йилларда вилоятдаги кўп қаватли уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш учун жами 80,5 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди

Ушбу маблағлар ҳисобидан ўтган 3 йил давомида 963 та уйнинг том қисми мукаммал ва жорий таъмирланди, 2225 та кириш йўлакчалари таъмирланди,
345 та болалар майдончаси янгидан қурилди, 865 та уйларнинг олд қисми тротуарлар бетон қопламалар билан қопланди, 790 та уйларнинг фасад қисми таъмирланди хамда 853 та ташқи ёритиш чироқлари ўрнатилди.

2020 йилда белгиланган вазифалар.

Вилоятдаги кўп қаватли уй-жой фондини 2020-2021-йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган Дастурга асосан жорий йилда
100 та кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишларни амалга ошириш учун 1,1 млрд сўм кредит маблағлари хамда 4,0 млрд сўм бюджет маблағлари йўналтирилиши кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда Барча объектларнинг тендер савдолари утказилиб, ишлар бошлаб юборилган. Хусусан вилоят туманларидаги режадаки 100 та кўп қаватли уйларнинг атрофида болалар майдончаси ташкил этиш, ирригация тармоқларини ва юриш йўлакчаларини таъмирлаш ишлари ҳамда уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

Жорий йилнинг 1 октябр кунига қадар дастурдаги барча ишлари тўлиқ якунланиши кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрдаги  “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ 581-сонли Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, Термиз шахридаги кўп квартирали уйларни бошқаришда Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан хуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича махсус Ишчи гуруҳи ташкил этилди ва олиб борилган ишлар натижасида хозирги кунда Термиз шахридаги иқтисодий ночор 7 та УЖМШлар оптималлаштирилиб, кўп квартирали уйларни бошқаришда “HELP SERVIS» МЧЖ (Бошқарув Сервис Компания) ташкил этилди.

Ушбу МЧЖ тасарруфига 198 та кўп каватли уйлар бириктирилди.

Сурхондарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button