Kasbim-faxrim

Истеъмолчиларнинг карантин вақтида кундалик ҳаётда маиший иҳтиёжлари учун зарур бўлган таъминотлардан бири бу табиий ҳамда суюлтирилган газдир

Биламизки, истеъмолчиларнинг карантин вақтида кундалик ҳаётда маиший иҳтиёжлари учун зарур бўлган таъминотлардан бири бу табиий ҳамда суюлтирилган газдир.

“Худудгаз Сурхондарё” маъсулияти чекланган жамияти томонидан хам бу борада зарурий барча профилактик  чора тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ходимлар орасида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилиб, санитария гигиена қоидаларига амал қилиб қўлларни тез-тез спиртли воситалар ва совун билан ювиб туришлари кераклиги ва бир марталик қоғоз сочиқлар, маҳсус ниқоблар ва бошқа воситалардан фойдаланилиши айтилмоқда.

Бино ва иншоатларда олиб борилган Дизенфекция ишлари хар хафтада 2 марта барча шаҳар ва тумангаз таъминоти филиаллари хамда газ тўлдириш шахобчаси ва станцияларига дизенфекция ишлари доимий назоратга олинган.

Шунингдек, газ масаласида ташриф буюрувчи истеъмолчиларнинг хар бирининг қўлига Антисептик воситаси билан тўлиқ дезенфекция ишлари олиб борилмоқда.

Шахар ва тумангаз таъминоти филиалларига ҳамда газ тўлдириш шаҳобча ва станцияларга қуриқ совун 150 дона ажратилган. Барча объектлар, жумладан газ тўлдириш шаҳобча ва станцияларда махсус тиббий қўлқоплар, тепловизор воситалари билан корхонанинг корпоратив картаси орқали харид қилиниб барча обеъктлар тўлиқ таминланган.

«Ҳудудгаз Сурхондарё» МЧЖ матбуот хизмати

Related Articles

Close