Kasbim-faxrim

Жиноят таркиби ва квалификация қилиш

Жиноятни тўғри квалификация қилиш, одил судловни амалга ошириш ва адолатли жазо тайинлашни таъминлаш ҳамда жиноят  содир қилишда айбланаётган шахсга жазо тури ва муддатларини тўғри белгилашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. Бу принципдан заррача бўлсада четга чиқиш қонунчиликнинг бузилишига, адолатсиз жазо тайинланишига, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишига сабаб бўлади.

Жиноят қонунида кўзда тутилган муайян ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг жиноийлигини ифодаловчи томонлар (элементлар) йиғиндисига жиноят таркиби деб айтилади.

Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқига биноан жиноий жавобгарликнинг ягона асоси ижтимоий хавфли қилмишда жиноят таркибининг барча томонлари (элементлари)нинг мавжудлиги экан, жиноят таркиби томонларини батафсил таҳлил қилмасдан, шахсни  жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлмайди. Чунки қонунда жиноий жавобгарликнинг ягона асоси  сифатида шахснинг  содир қилган қилмишида Жиноят кодекси Махсус қисмининг аниқ бир нормасида  назарда тутилган ҳуқуқий актнинг белгилари  бўлиши кераклиги талаб қилинади.

Шахснинг содир қилган ижтимоий хавфли қилмиши жиноий жавобгарликнинг фактик асоси бўлса, жиноят таркиби эса, жиноят-ҳуқуқий норманинг диспозициясида бундай қилмишни жиноят деб ҳисоблаш, юридик тушунча беришдан  иборат бўлган норматив асосдир.

Жиноят кодекси Махсус қисми нормаларида муайян жиноят таркибининг энг кам (минимал) белгилари квалификация қилишнинг зарурий белгилари сифатида олинади. Содир этилган қилмишлар ана шу қонунда назарда тутилган жиноят  таркибининг минимал белгилари мавжуд бўлса, шахс ўша норма  билан жавобгар қилинади.

Жиноятнинг аниқ квалификацияси ЖКнинг асосий қисмини моддаларига таянишини таҳлил қилади. Агар ушбу модда бир неча қисмдан иборат бўлса, пунктдан, яъни жавобгарликни белгиловчи, унда мос келадиган пунктни ва ушбу модданинг қисмини кўрсатиши зарур. Процессуал ҳужжатларда ушбу кўринишдаги таянчлар йўқ бўлса, квалификацияни нотўғри деб тан олишга олиб келади. ЖКнинг асосий қисмидаги бор бўлган моддалардаги жиноятларнинг ҳуқуқий баҳоси жиноят таркиби кўринишида шаклланган, яъни маълум умумий тушунча сифатида.

Жиноят таркиби — маълум наслдаги жиноятни содир этган объектив ва субъектив белгилар тизими.

Улар зарурий ва асосий деб ҳисобланади, чунки ушбу турдаги жиноят учун жиноий жавобгарликка шахс, хеч бўлмаса битта белгисиз тортила олмайди. Етарли бўлиб бу белгилар айтилган, чунки ушбу турдаги жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилиш учун яна қандайдир белгиларни аниқлаш талаб қилинмайди. Бу албатта, бошқа ўзга мақсадлар учун бошқа далилий ҳолатларни белгилаш заруратини инкор қилмайди. Жазони хар бир жиноят ва шахсга мос тайинлаш, қўшимча жазо турини белгилаш ва бошқалар.

У ёки бу турдаги жиноят турини қонуний белгилаш аниқ жиноий ҳаракатларни муносабатларига кўра асосий, умумий тушунча ҳисобланади ва у бу ҳолатда ягона ўзига хос ҳисобланади.

Жиноят қонуний нормада бор бўлган жиноятнинг қонуний бел-гиланиши, умумий тушунча сифатида умумий кўринишдаги ўзига хос ягона тушунчани акс эттиради. Ягона, аниқ жиноят хар қандай умумий тушунчадан ўта бойдир, уни қиёслаб бўлмайди. Бироқ ягона битта жиноятнинг ўзига хос индивидуал хусусиятлари бошқа жиноятлар учун хос эмас. Шу индивидуал белгилар аниқ ҳолатни кўриб чиқиш учун мухум ва хосдир. Вахолангки, улар ушбу турдаги барча жиноят-лар учун типик мухум белгилар қаторига киритилиши мумкун эмас ва киритилмайди. Ушбу ҳолатдаги жиноятларнинг қонунимй белги-ланишига кмиритиладиган ўша белгиларни танлашда асосий мезон ҳисобланади. Маълум турдаги жиноятнинг қонуний конструкциясига киритилган беогилар мажмуаси, жиноят ҳуқуқи назариясида жиноят таркиби номини олди. Шундай қилиб жиноят таркиби-у ёки бу турдаги жиноятларнинг ўта муҳим ва ўхшаш жиноятларнинг мажмуасининг илмий австракциясидир. Бу аниқ жиноятларнинг аниқ хусусиятларини акс эттирувчи белгиларининг минимал ҳажмидир.

Жиноят таркиби маълум турдаги жиноятнинг қонуний модели ҳисобланади, чунки улар ўзларида энг муҳим, зарур ва ўхшаш жино-ятнинг белгиларини ўз ичига киритади. Ушбу маънода жиноят таркиби жиноий жавобгарликнинг ягона ҳуқуқий асоси ҳисобланади, бу пайитда жиноят қонуни томонидан кўзланган жиноятни содир эти-шини шахс томонидан, далилли асос бўлиб уларни жавобгарликка тортилишида ҳисобланади.

Жиноятнинг квалифакицияси қилмишда жиноят таркиби қонуний белгиларини аниқ жамият учун хавфли ҳаракат белгилари билан таққослаш олиб борилади. Агар бу қиёсланаётган ҳажмлар жиноят таркибининг шахс ҳаракатида борлиги билан мос келса, тўғри келса, албатта.

Сурхондарё вилоят суди судья катта ёрдамчиси Ж.Х.Примов

Related Articles

Back to top button