Madaniyat

ШЎРЧИ ТУМАНИДА 2000 ДОНА НИҚОБ БЕПУЛ ТАРҚАТИЛДИ

Бугун 20 март куни Шўрчи туман прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи туман бўлими ходимлари ташаббуси билан  кўнгилли хомийлар иштирокида “Коронавирус бизга таъсир  қилмайди!” шиори остида Шўрчи Деҳқон бозорида аҳолига 2000 дона тиббий ниқоб бепул тарқатилди.

Туманимизда яшовчи  барча фуқаролар бундан мамнун бўлдилар. Коронавирус касаллиги  бутун дунёга хавф солиб турган бир пайтда давлатимиз раҳбарининг барча аҳолининг соғлигини сақлаш ва уларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш тўғрисидаги саъйи-ҳаракатларига жойларда давлат органлари ходимлари ва тадбиркорлар бирдамлик билан ҳамжиҳат бўлмоқдалар.

-Прокуратура  ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳам ўзларига юклатилган топшириқларни шараф билан бажариб, туманимиздаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги нархларини назорат қилиб турибдилар. Бугун уларнинг ташаббуси билан хомийлар иштирокида аҳолига 2000 дона ниқоб тарқатилди. Халқимиз давлатимизнинг эътиборидан жуда хурсанд, албатта юртимизнинг барча жойларидаги каби туманимиз аҳолиси ҳам давлатимиз раҳбарларининг халқимизнинг соғлиғини ҳимоя қилиши учун жон куйдираётганлигини кўриб оғир кунда давлатимиз ҳеч кимни тақдир измига ташлаб қўймаслигига яна бир бор ишонч ҳосил қилди.

Шўрчи туман прокуратураси  ва прокуратура ҳузуридаги Депатамент ходимларига ўз номимдан ва бутун шўрчиликлар номидан ташаккур билдираман. Барчани эзгулик байрами Наврўз айёми билан чин қалбимдан табриклайман!-деди туманимиз фахрийларидан Ўрол бобо Чўтбоев.

Оловжон

Related Articles

Close