Madaniyat

Атроф муҳит тозалигига барчамиз бирдек масъулмиз!

Одам ўтирган жойини саранжом-саришта, тоза-озода сақлайди, бу бизга болаликдан сингдирилган қадрият. Эрта саҳардан эшик олдини супуриб, сув сепиб, ҳамма ёқни чиннидек қилиб қўйиш ҳам кўпроқ бизда учраса керак. Одатимиз шунақа, чунки тоза жойда инсон баҳри-дили очилади, покиза маконда барака бўлади. Шунинг учун ҳам супурги билан ҳокандозга доим иш бор. Чунки ҳар бир хонадон ҳудудида маълум миқдорда маиший чиқинди уюми ҳосил бўлади. Уларни вақтида тўплаш, шаҳар ва аҳоли яшаш масканларидан олиб чиқиб кетиш ҳам ўта муҳим вазифалардан бири.

Бугунги кунда аҳолига санитар тозалаш хизматларини Давлат унитар  корхоналари ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда. Уларнинг самарали ва сифатли фаолият кўрсатиши учун эса кўрсатилган хизматларнинг ҳаққини ўз вақтида тўлаш лозим бўлади. Зеро, ҳисобли дўст айрилмас, деган нақл ота-боболаримиздан бизга сабоқ.

Куни кеча вилоятнинг Узун туманида Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими ҳамда вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази ходимлари иштирокида мониторинг кузатувлар олиб борилди.

Кузатувлар давомида айрим маҳаллалар фуқаролари томонидан  белгиланмаган жойларда чиқиндилар чиқарилиши натижасида атроф муҳит тозалигига зарар етказаётган ноқонуний чиқинди хоналар аниқланди.

Мазкур   ноқонуний чикинди хоналар махсус техникалар ёрдамида тозаланиб, туман чиқинди хонасига жойлаштирилди.

Шуни ҳам алоҳида такидлаб ўтиш жоизки кўрсатилган ҳизматлар учун тўловлар ўз вақтида  ундирилса, корхонанинг моддий таъминоти яхшиланиб, хизмат кўлами янада кенгайишига  эришилади ва бу билан хизмат кўрсатиш ҳудуди ҳам кенгаяди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Close