Hodisalar

38 400 АҚШ доллари олган қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи фош этилди

Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, Янгийўл тумани қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари “В.И.Б.” фермер хўжалигига ажратилган ер майдонидан 0,30 га суғориладиган қисмини бошқа шахсларнинг номига ўтказиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига фермер хўжалиги раҳбари Ш.В. орқали 3 нафар фуқаролардан 38 400 АҚШ долларини олган. Ушбу маблағлар ҳисобидан уй-жой ва ер майдони харид қилиб, ўзининг ҳайдовчиси ва қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси А.С.нинг номига расмийлаштириш орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирганлиги аниқланган.

Айни пайтда З.Й.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Related Articles

Close