Bu qiziq

Маъмурий ҳуқуқбузарликка тайинланган жазо фуқароларни қонунларга риоя этиш руҳида тарбиялайди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо янги механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия, табиий ва техноген офатлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини “Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун” деган устувор ғоя асосида янада такомиллаштириш вазифасини юкламоқда.

Шунга қарамасдан Шўрчи туманида яшовчи Э.Ф. муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса-да, бундан ўзига хулоса чиқармасдан, 2026 йил 23 июль куни Шўрчи тумани ўзи яшайдиган ҳудудда кўчада, яъни, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда баланд овозда уятли сўзлар билан сўкиниб, бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан майда безорилик ҳаракатларини содир қилган вақтда, воқеа жойига етиб келиб, уни тартибга чақирмоқчи бўлган ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 187-моддаси 2-қисми, 183-моддаси ва 194-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Унинг бу ҳаракатлари тегили жазо чоралари қўлланилди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2-моддасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилишни, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашни, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилишини, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашни ўз олдига вазифа қилиб қўйилиши белгиланган.

Албатта Э.Ф.га қўлланилган маъмурий жазо ҳам ўз самарасини беради ва у ҳам бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмайди. Чунки судда у содир этган ҳуқуқбузарлигидан пушаймон эканлигини айтди ва бундан буён бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаслигини ваъда қилди.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман суди раиси

Т.Тилавов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button