Hodisalar

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига чек қўйилди

Мамлакатимизда ерга оид қонунчилик нормалари йилдан йилга такомиллашиб бормоқда. Ерга бўлган ҳуқуқни тиклаш, уни ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани ҳолати бўйича қонун устуворлигини таъминлаш йўлида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2026 йил 12 февраль    кунидаги ҳукмига кўра, Махкамов Дилмурод Азимович (исм-фамиля ўзгартирилган) Ўзбекистон Республикаси ЖК 2291-моддасининг
2-қисми билан шу Кодекснинг 57-моддаси қўлланилиб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Иш ҳужжатига кўра, Д.Махкамов жиноят содир этиш йўлига кириб, суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан қўлга киритиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 44-моддасига кўра, суғориладиган ерлардан қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йилдаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6243-сонли Фармони талабларига зид равишда, Узун тумани “Янги куч” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Гулистон” массивидаги туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган қишлоқ хўжалик харитасининг 45қ-дала контуридаги 58 балл бонитетли, суғориладиган экин майдонининг 0,08 гектарини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 2025 йил февраль ойидан сентябрь ойига қадар 17х5,5=93,5 кв.м ҳажмда бетон пойдевордан молхона биносини қуриш орқали ер фондига 9.207.201 сўмлик зарар етказган.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси Сурхондарё вилоят бошқармасининг 29.10.2025 йилдаги 12/25-2708-сонли хулосасида Д.Худоёров томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган 58 балл бонитетли 0,08 гектар суғориладиган ер майдонида 94 кв.м ҳажмда қурилиш қилгани ва қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилганлиги натижасида 9.207.201 (тўққиз миллион икки юз етти минг икки юз бир) сўм зарар етказилганлиги қайд этилган.

Судланувчи томонидан келтирилган апелляция шикояти Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида
2026 йил 17 март куни мазмунан кўриб чиқилиб, биринчи босқич суди ҳукми ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилиб, қонун устуворлиги таъминланди.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ер муносабатларида қонун устуворлиги муқаррар. Зеро, Конститутциямизнинг 68-моддасида, Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир, деб кеўрсатилган.

Сурхондарё вилоят

суди 1-бўлим бошлиғи                                                       

Б.Нормурод

Related Articles

Back to top button