Hodisalar

Ўзбошимчалик бошга кулфат келтирди

Маълумки, асосий қонунимизга мувофиқ, ер-умуммиллий бойлигимиз ҳисобланади. Шу боис ерни асраб-авайлаш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Шунингдек, мамлакатимизда бу борадаги муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ тартибга солинган.

Қонун меъёрларига риоя қилмаслик охир-оқибат турли хил оворагарчиликларга сабаб бўлади. Буни қуйидаги ҳаётий мисол ҳам тасдиқлайди.

Ангор туманида яшовчи фуқаро Лочин Хуррамов (исм фамилялар ўзгартирилган) суғориладиган ер майдонида қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш мақсадида 2024 йил март ойининг бошларидан 2024 йил 15 августга қадар бўлган вақт оралиғида Ангор тумани ҳудудида жойлашган “ЛОЧИН” фермер хўжалигининг дала контуридаги, тупроқ унумдорлиги 44.6 балл боннитетли суғориладиган экин ер майдонидан ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз ўзбошимчалик ноқонуний равишда қурилиш ишларини амалга ошириб, давлат манфаатларига 15.365.150 сўм миқдорида моддий зарар етказгани аниқланиб унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 2291-моддасининг 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди ушбу жиноят ишини атрофлича кўриб чиқиб, Б.Хуррамовни Жиноят Кодекси 2291-моддасининг 2-қисми билан айбдор деб топди ва унга нисбатан қонуний жазо тайинлади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланишда ҳар бир киши қонун талабларига риоя этган ҳолда иш тутса, юқоридаги сингари ноҳуш ҳолатларга асло ўрин қолмайди.

Зеро, ўзбошимчалик ҳеч кимга наф келтирмаган. Буни ҳеч қачон ёддан чиқармаслик керак.

Сурхондарё вилоят судининг

судья катта ёрдамчиси

Б.Чаршанбиев

Related Articles

Back to top button