Bu qiziq

Шўрчи туманида ҳам инфратузилмалар бўйича мурожаатлар кўпайган

2026 йил 13 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимининг янги  даражага кўтариш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш масалалари юзасидан селектор йиғилиши ўтказилди.

Энергетика, йўл, сув инфратузилмаси бўйича 2025-йилда йўлланган мурожаатлар 109 мингдан ошган.

Айниқса, Асака, Шаҳрихон, Избоскан, Пастдарғом, Шўрчи, Денов, Ғузор, Қамаши, Деҳқонобод, Шароф Рашидов туманлари, Самарқанд, Наманган, Термиз, Қарши ва Андижон шаҳарларида инфратузилма бўйича мурожаатлар кўпайган.

Жорий йил ушбу масалаларни ҳал қилиш бўйича 20 триллион сўм берилган. Ҳокимлар мазкур маблағларни, биринчи навбатда, энг кўп шикоят тушаётган маҳаллаларга йўналтирса, одамлар ҳам рози бўлиши, мурожаат ҳам қисқариши қайд этилди.

Маҳалла аҳолисининг оғирини енгил қилишда “Ташаббусли бюджет” дастури катта самара бераётгани таъкидланди.

Лекин инфратузилма масаласида 25 мингта ариза келиб тушган 2 мингта маҳалла бирор марта “Ташаббусли бюджет”да лойиҳа жойлаштирмаган.

Мутасаддиларга Халқ қабулхонасига келган мурожаатларни таҳлил қилиб, мазкур маҳаллаларга лойиҳа қилишга кўмаклашганида эди, бу орқали кўплаб масалалар жойида ҳал қилиш мумкин бўлгани кўрсатиб ўтилди.

Related Articles

Back to top button