Bu qiziq

Мошнинг илдиз фузариоз қуруқ чириш касаллиги

Республикамизда қулай тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили бошоқли дон экинларидан бўшайдиган бир миллион гектардан ортиқ суғориладиган майдонларида 120-130 кун давомида такрорий экин сифатида маккажўхори, мош, соя, шоли, тариқ, кунжут, ем-хашак экинлари, картошка ва турли хил сабзавотлар экилиб, бир йилда икки мартагача юқори ва сифатли ҳосил етиштириш имкониятлари мавжуд. Экинлар структурасининг ўзгариши дуккакли-дон экинларидан юқори сифатли ҳосил етиштириш учун интенсив технологияларни амалга оширишни талаб қилади. Шундай технологиялардан бири суғориладиган майдонларда экилган бошоқли дон экинларини йиғиштириб олингандан сўнг, бўшаган майдонларда мошнинг эртапишар навларини такрорий экин сифатида экиб, дон етиштиришни кўпайтиришдан иборат. Ҳозирги вақтда юртимизда донли, дуккакли, мойли экинларга катта эътибор қаратилиб, экин майдонлари кенгайтирилмоқда. Деҳқончиликни ривожлантириш ва ердан унумли фойдаланиш учун катта имкониятлар очилди. Бугунги кунда энг асосий муаммолардан бири бу оқсил масаласи, яъни инсониятнинг оқсилга бўлган талабини қондириш. Бу масалани ечишда дуккакли — дон экинларидан мош ўсимлигининг аҳамияти катта. Барча дуккаклик экинларида учрайдиган касалликлар мошни ҳам четлаб ўтмаган.

Илдиз фузариоз қуруқ чириши. Янги униб чиққан ниҳолларнинг ўқ илдизларида оч-қўнғир, сўнгра қизғиш-қўнғир ва ниҳоят қўнғир доғлар, сўнгра илдиз бўйлаб чат-нашлар пайдо бўлади, илдиз нобуд бўлади ва ўсимлик сўлиб қуриб қолади.

Ун-шудринг касаллиги. Ўсимликларнинг барча ер устки қисмларини зарарлайди ва уларнинг устида ун пуркаганга ўхшаш оқ, сўнгра кулранг тус олувчи қатлам ривожланади. Ун-шудринг ҳаво харо-рати 20-250С ва намлиги 70-80% бўлган шароитда кучли ривожланади. Бу касаллик оқибатида 30-40% ҳосил йўқолиши мумкин.

Мош мозаикаси. Хавфли вирус ка-саллиги бўлиб, у мош дони ҳосилини 55-70%га, кўк массасини эса 30-65%га камайтиради. Зарарланган барглар то-мирлари атрофида қорамтир хошия пайдо бўлиб, барг четлари букилади. Сўнгра баргларда яққол кўзга ташла-нувчи мозаика ривожланиб, улар кучли ғижимланган шакл олади. Ўсимлик бўйи пасаяди ва ривожланишдан орқада қолади. Агар каслликларни ўз вақтида олди олинса, ҳосилдорлик юқори бўлиб, деҳқон баракасига барака қўшилади. Ички бозорларимизга арзон ва сифатли маҳсулот кириб келишига эришилади.

Нурислом Пардаев

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси

Қумқўрғон бўлими фитосанитар давлат карантин инспектори

Related Articles

Back to top button