Оилавий зўравонликка жазо тайинланди

Оиладаги зўравонлик – бу ижтимоий жараён бўлиб, ҳар тўртинчи оилада у ёки бу кўринишда намоён бўлади. Болалармиз, аёллармиз, қариялармиз ва ногиронлиги бўлган шахслар мазкур жиноятдан энг кўп азият чекадиган тоифадир.
Оилавий зўравонлик деганда – инсонга нисбатан унинг яқин одами томонидан тажовузкор муносабатда бўлиш, куч ишлатиш тушунилади. Одатда бундай тажовузкорлик жисмонан (калтаклаш), жинсий, руҳий босим (қўрқитиш, ҳақорат қилиш, назарга олмаслик) ёки иқтисодий (топилган пул, моддий манбаларни назорат қилиш ва улар орқали босим ўтказиш) йўли билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 8-моддасида (оилавий муносабатларда маҳаллий урф-одат ва анъаналарнинг қўлланилиши) қонунчиликда оилавий муносабатларни тартибга солишга оид тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги тамойилларига зид бўлмаган маҳаллий урф-одат ва анъаналар қўлланилади деб, кўрсатиб ўтилган.
2025 йил 8 август куни Шўрчи туманида яшовчи фуқаро А.Р. укаси А.А. билан келишиб хотини М.М. ва унинг опаси М.Н.ларни калтаклаб ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари етказган. Унга нисбатан уч йил муддатга иш ҳақининг йигирма фоизининг ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Мамлакатимизда аёллар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, оилавий зўравонлик жиноятларига барҳам бериш мақсадида, оилавий (маиший) зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликка оила қонунчилик такомиллаштириб борилмоқда. Бу албатда оилавий (маиший) зўравонликнинг олдини олишда ўзининг самарасини бермоқда.
Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман суди тергов судьяси
Ш.Қодиров



