Bu qiziq

ЭКОЛОГИК ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖАВОБГАРЛИК ТУШУНЧАСИ

Экология ва атроф муҳит тўғрисидаги қонун ва қонунга асосланиб қабул қилинган норматив ҳуқуқий хужжатларда белгиланган қоида ва талабларни бузганлик учун юридик жавобгарлик муҳим ўрин эгаллайди.

Экологик хуқуқбузарликлар учун юридик жавобгарлик – бу экология ва атроф муҳит соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган қоида ва нормаларни бузган шахсга ўзининг ижтимоий зарарли ѐки ижтимоий ҳавфли, айбли, хуқуқ нормаларига зид ҳаракат ѐки ҳаракатсизлиги учун ваколатли давлат идораси ѐки мансабдор шахс томонидан қонун ҳужжатларда белгиланган жазо чорасини қўллашдир.

Жисмоний ва юридик шахсларни экологик қонунларда белгиланган экологик ҳуқуқий талабларни бузганлик учун юридик жавобгарликка тортиш қуйидаги мақсадларни назарда тутади:

-экологик қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган норма ва қоидаларига роя қилишни рағбатлантириш;

-атроф табиий муҳитга, шунингдек жамиятга еткилган зарарларни қоплаш;

-экологик ҳуқуқий муносабатларнинг қолган бошқа субъектларини экология

ва атроф табиий муҳит тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларни бузмасликлари тўғрисида огоҳлантириш, уларни шу каби ҳуқуқбузарликларни содир этишларини олдини олиш;

-экологик қонунларда белгиланган қоидаларга риоя қилмаган ва экологик талаблар бажармаган жисмоний ва юридик шахсларни жазолаш мақсадларида қўлланилади.

Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш соҳасида юридик жавобгарлик учун асос экологик ҳуқуқбузарликни содир этилишидир.

Экологик ҳуқуқбузарлик -бу юридик ѐки жисмоний шахснинг экологик қонун хужжатлари талабларини бузишга, атроф табий муҳитга зарар келтирувчи ѐки зарар келтириш хавфи бўлган, ѐхуд экологик ҳуқуқ субъектларининг хуқуқ ва қонуний манфатларини бузишга қаратилган ижтимоий зарарли ѐки ижтимоий хавфли бўлган ҳуқуққа хилоф,айбли , ҳатти- ҳаракат( харакат ѐки ҳаракатсизлик)лардир.

Экология ҳуқуқида экологик ҳуқуқбузарлик яъни , табиатни мухофаза қилишга доир қонунларни бузиш учун жавобгарлик белгиланадиган ҳолатлар руйхати Ўзбекистон Республикасининг Табиатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг 47-моддасида белгиланган:

-табиатни муҳофаза қилишнинг стандартлари, нормалари, қоидалари ва бошқа норматив-техник талабларини бузишда, шу жумладан корхоналар, иншоотлар, транспорт воситалари ва бошқа объектларни режалаштириш, қуриш, реконструкциялаш, улардан фойдаланиш ѐки уларни тугатиш чоғида, экология нуқтаи назаридан хавфли маҳсулотларни чет элларга чиқариш ва чет эллардан олиб келишда ҳудуднинг белгилаб қўйилган экология сиғимини, экология нормалари, қоидаларини бузишда;

-табиий бойликлардан ўзбошимчалик билан фойдаланишда, давлат экология экспертизаси талабларини бажармаганликда;

-Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун белгиланган тўловни, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик ва унга зарарли таъсир кўрсатишнинг бошқа турлари учун компенсация тўловлари тўлашдан бош тортганликда;

-табиатни муҳофаза қилиш объектларини қуриш режаларини, табиатни муҳофаза қилишга доир бошқа тадбирларни бажармасликда;

-атроф табиий муҳитни тиклаш, унга бўладиган зарарли таъсир оқибатларини бартараф этиш ва табиий ресурсларни такрор ишлаб чиқариш чораларини кўрмаганликда;

-табиатни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошираѐтган идораларнинг кўрсатмаларини бажармаганликда;

-табиатни муҳофаза қилиш объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ҳуқуқий режимини бузганликда;

-атроф табиий муҳитга зарарли таъсирни ҳисобга олиш қоидаларини бузганликда;

-чиқиндиларни, кимѐлаштириш воситаларини, шунингдек радиоактив ва зарарли кимѐвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш, уларни зарарсизлантириш ва кўмиб юбориш вақтида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганликда;

-атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг объектларга боришига, айрим шахслар ва табиатни муҳофаза қилиш жамоат ташкилотларига эса ўз ҳуқуқ ва вазифаларини рўѐбга чиқаришларига тўсқинлик қилганликда; атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва унинг ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида ўз вақтида ва тўғри ахборот беришдан бош тортганликда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига биноан интизомий, маъмурий, жиноий ва бошқа йўсиндаги жавобгарликка тортиладилар.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман суди тергов судьяси

Ш.Қодиров

Related Articles

Back to top button