Bu qiziq
САРАТОНГА ОЛИБ КЕЛАЁТГАН УНЛАР:

Ҳар куни нонуштадаги кулчадан тортиб, болалар севиб еядиган печенье, торт ва бошқа ширинликларгача — турли хил ун маҳсулотларини истеъмол қиламиз. Улар дастурхонимиздан ўрин олган асосий таомлардандир. Аммо бугунги кунда айрим “унлар” ҳақидаги ҳақиқатлар жамият саломатлиги учун жиддий хавф солмоқда.
Ун — бу фақат буғдойни майдалаш орқали олинадиган маҳсулот эмас. Унинг тайёрланиш жараёнида, афсуски, соғлиққа зарарли омиллар ҳам иштирок эта бошлади. Айниқса, ва “оқ ун”га бўлган талаб ортиши оқибатида қуйидаги муаммолар пайдо бўлди:
1. Кислородсизланган, «ўлдирилган» буғдой
Ҳақиқий буғдой унда антиоксидантлар, клетчатка, табиий B витамини сақланади. Аммо ишлаб чиқариш жараёнида буғдойнинг энг фойдали қисми — унинг юраги — мағзи (зародыш) чиқариб ташланади. Бунинг ўрнига эса фақат углевод сақловчи соф крахмал қолади. Бу нафақат юрак-қон томир, балки саратон хасталикларига ҳам йўл очади.
2. «Оқ ун» — оқ эмас, оқартирилган ун.
Бугунги кунда бозордаги унларнинг аксарияти сунъий ранг оқартирувчилар — бензоил пероксид, хлор диоксид, азодикарбонамид (E927) каби кимёвий моддалар билан ишлов берилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу моддаларни канцероген (саратон чақирувчи) деб тан олган.
3. Пестицидлар — буғдой ҳосили билан бирга бизни ҳам заҳарлайди
Бугдой етиштиришда қўлланадиган пестицидлардан айримлари, масалан, глифосат, хлорпирифос — нейрологик бузилишлар, гормонал ўзгаришлар ва ҳатто болаларда лейкемияга сабаб бўлиши исботланган.
Ўзбекистонда тайёрланаётган унлар қай даражада хавфсиз?
Афсуски, мамлакатимиздаги баъзи ун ишлаб чиқарувчилар маҳсулотнинг сифатини эмас, фақат кўриниши ва сақланиш муддатини ўйлаб, унга кимёвий моддалар қўшишади.
Қора нондан қочаётган халқ аслида ўзини заҳарлаб қўяпти.
Фактлар:
WHO(Халқаро соглиқни сақлаш ташкилоти) “Глифосат” номи билан машҳур пестицидни 2015 йилдаёқ “ҳар тоифадаги саратонни чақирувчи канцероген модда” деб эълон қилган.
ФАО маълумотига кўра, юзта буғдой маҳсулотидан 70 тасининг уни хавфли оқартирувчилар билан ишланган.
ЭНГ БЕГУНОҲ ЖАБРДИЙДАЛАР — БОЛАЛАР
Болалар организмга тушаётган ҳар қандай канцероген модда тўғридан-тоғри ДНКга таъсир қилиб, эпигенетик мутацияларга олиб келади. Шу боис, ота-оналар болаларини ун маҳсулотларидан эмас, сифатсиз, кимёвий ун маҳсулотларидан асрашлари шарт!
Ечим борми?
Ҳа, бор. Аммо фақат бутун жамият онги уйғонса:
Ун маҳсулотларининг таркибини ўқинг. E927, E928, бензоил пероксид, хлор диоксид борми — сотиб олманг!
Буғдойни маҳаллий ва ишончли фермерлардан сотиб олинг.
Қора ун, бутун донли унларни танланг.
Давлат органлари санитария стандартларини қайта кўриб чиқиши шарт!
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни соғлом технологияларга ўтишга мажбур қилувчи қонунлар қабул қилиниши шарт!
Айтганча оқ ун юксак гликемик индексга эга. Қишлоқча айтганда, оқ ун қондаги глюкоза ва инсулин миқдорини оширади ва қанд хасталигига олиб келади.
Бундан ташқари ёмон сифатли ўсимталар қондаги шакар билан озиқланади. Агар оқ ундан ёпилган нон ва нон махсулотларини истеъмол қилмасангиз хавфли саратон тўқималарини очдан ўлдирасиз.




