Bu qiziq

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай амалга оширилади?

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар учун:
-бандлигини таъминлаш;
 зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида бир — марталик моддий ёрдам бериш;

2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:
 тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш;

 3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:
 бир марталик моддий ёрдам бериш;
 зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш;

 4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:
 бир марталик моддий ёрдам бериш;
 зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш;
 тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур тиббий ёрдамлар кўрсатиш;

5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:
 ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш;
 зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида бир марталик моддий ёрдам бериш;

 6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:
 бир марталик моддий ёрдам бериш;
 зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш.

Related Articles

Back to top button