Madaniyat

Оилавий зўравонликка қарши курашиш хусусида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида, “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди” деб белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 592-моддасида ҳамда Жиноят Кодексининг 1261-моддасида, оилавий (маиший) зўравонлик учун жавобгарликлар белгиланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1261-моддасида, оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланувчи қилмишлар акс этган бўлиб, бугун уларнинг баъзилари ҳақида сўз юритамиз.

Жумладан, ушбу модданинг 1-қисмида “Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, шунингдек башарти бошқа жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир юз олтмиш соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади” деб белгиланган.

Демак, ушбу қилмишлар шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, шунингдек башарти бошқа жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса жиноят деб топилади ва Жиноят кодексининг 1261-моддаси 1-қисми билан жиноий жазоланади.

Жиноят кодекси 1261-моддасининг бошқа қисмларидаги қилмишлар хусусида кейинги мақолаларда ёритиб борамиз.

Жавобгарликнинг муқаррарлигини англаш ва қонунлар ҳақида маълумотга эга бўлиш ушбу турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича

судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button