Ошиб бораётган жиноятлар хусусида

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, Жиноят кодексида ўғирлик жинояти учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.
Бироқ, ўзганинг мулкини ўғирлик йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам орамизда учрамоқда.
Хусусан, муқаддам 7 маротаба жиноят содир этган ва бунинг учун қонунда белгиланган жазоларни ўтаган Х.Ж 2023 йил 11 март куни соат 05:00да фуқаро Н.Т билан бир гуруҳга бирлашиб, “Lacetti” русумли автомашинанинг юкхонасидан фуқарога тегишли бўлган жами баҳоси 3.000.000 сўмлик 2 дона қора рангли целофан пакет ичидаги болалар учун мўлжалланган кийим-кечаклар ва жами баҳоси 2.000.000 сўмлик 1 дона қора рангли целофан пакет ичидаги аёллар кийиши учун мўлжалланган кийим-кечакларни яширин равишда талон-торож қилишиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Бундан ташқари, судланувчи Х.Ж 2023 йил 28 март куни соат 22:00ларда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, Ангор тумани ҳудудига бир ўзи келиб, фуқарога тегишли бўлган “Тико” русумли транспорт воситасини номаълум томонга бошқариб олиб қочган ва ҳодиса жойидан яширинган.
Х.Жга суд ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ушбу кодекснинг 59,60,61-моддалари тартибида узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган ва жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси
М.Маликов