Bu qiziq

Сурхондарёда “MOBETCO” компанияси филиали иш бошлади

Ўзбекистонда ҳар йили зараркунандалар ва турли касалликлар туфайли қишлоқ хўжалигида ҳосилнинг 30-35 фоизи нобуд бўлади. Биргина сабзавотларнинг 8 фоизидан кўпроғи шу сабаб йўқотилади. Сўнги йилларда мамлакаатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ, мазкур муаммога ечим топишнинг ҳам замонавий тажрибадан ўтган тизими ишлаб чиқилди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, жойларда Ўсимликлар клиникаси фаолияти йўлга қўйилди.

Қонунчиликка асосан Ўсимликлар клиникаси фаолиятини йўлга қўйишда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Давлат-хусусий шерикликка номзодларни танлаш ваколати берилган бўлиб, агентлик ва унинг жойлардаги бошқармалари томонидан бу борадаги ишлар изчиллик асосида олиб борилмоқда. Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташаббуси билан  Термиз шаҳрида яна бир клиника иш бошлади.

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Турапов, бошқарма масъуллари ва соҳа вакиллари иштирок этган очилиш маросимида кейинги йилларда вилоятда иссиқхона ва иссиқхона хўжаликлари сони, томорқа ер эгаларининг ердан самарали фойдаланишга бўлган эҳтиёжи ортиб бораётгани боис, бу каби клиникаларни кўпайтириш эҳтиёжи мавжудлиги таъкидланди. Ушбу клиника иссиқхоналар билан бир қаторда пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, мева  сабзавотчилик, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига ҳам хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Ўсимликлар ҳимояси фаолияти билан шуғулланувчи MOBETCO компаниясига қарашли  мазкур клиникада ўсимликлар касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш воситалари, препаратлар етказиб бериш, ҳамда агроном хизматини кўрсатиш билан шуғулланади.Улар деҳқон ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги, биологик ва кимёвий воситалар ёрдамида ўсимликларни қайта ишлаш, шунингдек, экинларни зараркунандалардан ҳимоялаш билан боғлиқ хизматлар кўрсатади. Бошқача айтганда, клиника беморлари – бу очиқ усулда ёки иссиқхоналарда  ўсаётган соғлом ёки касаллик юқтирган ўсимликлардир.

Вилоятда бу каби давр талабларига мос   Ўсимликлар клиникаси фаолиятини йўлга қўйилиши  фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, хориж давлатлари билан мева-сабзавотларимиз экспортида ишончли ҳамкорликка эришиш, экспорт кўрсаткичларини янада ошириш йўлида хизмат қилади.

Related Articles

Back to top button