Madaniyat

КОРРУПЦИЯВИЙ ЖИНОЯТЛАРДАН БИРИ ХУСУСИДА

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар доимий равишда амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддасида, пора берганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, шундай жиноятлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима жазосидан бошлаб оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганида ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланган.

Шунга қарамасдан, ҳанузгача бундай турдаги жиноятлар содир этиб турилгани аянчли ҳолатдир.

Масалан, чет эл фуқароси Н.М 2024 йил 13 май куни вилоят ИИБ М ва ФРБ маъмурий биносида ўтказилган тезкор тадбирда ўзининг фарзанди нинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги 593-сонли қарори  4-боб 47-бандига асосан муддати ўтиб бекор бўлган хорижий фуқаро учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини хорижий фуқаролар учун янги кўринишдаги ID картага алмаштириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ИИБ М ва ФРБ бош инспектори А.Сга хизмат хонасида пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

          Суд ҳукмига кўра, чет эл фуқароси Н.Мга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдори яъни, 6.800.000 сўм жарима жазоси тайинланган ва ушбу жазо Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса шуки, коррупцияга оид жиноятлар учун ҳам жавобгарлик муқаррар.

          Сурхондарё вилоят суди жиноят

          ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button