O`zbekiston

Конституция ва қонуннинг устунлиги хусусида

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган ва унда асосий қомусимизнинг аҳамияти тўғрисида қатор нормалар мавжуд.

Шундай нормалардан бири Конституциямизнинг “Конституция вақонуннингустунлиги” деб номланган 3-бобида ҳам акс этган.

Хусусан, ушбу бобдаги 15-моддада, “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир.Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилади.Давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш юритадилар” деб белгилаб қўйилган бўлиб, ушбу моддада Конституция ва қонунларининг устунлиги, мақоми, уларнинг амал қилиши ва қўлланилишига доир зарур қоидалар акс этган.

Бундан ташқари, ушбу бобдаги 16-моддада, “Ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас” деб белгиланган бўлиб, ушбу моддада Конституциянинг қоидасининг талқин этилиши ва қонунларнинг Конституцияга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида зарур қоидалар акс этган.

Хулоса шуки, Конституциямиздаги юқоридаги нормалар инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди.

М.Маликов

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

Related Articles

Back to top button