Судьялар текстил корхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар
Жорий йилнинг 7 июнь кунида, Судьялар текстил корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиб, корхона ходимларининг ҳуқуқи билимини ошириш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давра-суҳбати ӯтказилди.
Сурхондарё вилоят судининг судьяси Рахимов Соҳиб Хайитмуротович ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди раиси Номозов Музаффар Эргашович, туманда фаолият олиб бораётган йирик текстил корхоналари «Сурхон Сифат Текстил» МЧЖ ҳамда «Зарафшон текстил» МЧЖда бўлиб, корхоналарнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Судьлар корхонада меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан ва уларга яратилган шарт-шароитлар юзасидан суҳбат ўтказди ҳамда меҳнат кодекси, Конституция, Президентимиз қарор ва фармонлари, янги чиқарилган Қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ӯтказилди.
«Сурхон Сифат Текстил» МЧЖ калава ип ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Корхонада 650 нафар асосан хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Корхона бош мутахассиси З.Турсуновнинг айтишича корхона йилига 12 минг тонна ярим тайёр маҳсулотлар (ип калава) ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, жорий йил ҳисобидан бугунги кунга қадар 11 млн доллар миқдорида Хитой ва Туркия давлатларига ишлаб чиқарган маҳсулотларининг экспортини амалга оширади.
«Зарафшон текстил» МЧЖ тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади Корхонада 450 нафар хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Шунингдек, корхона бошлиғи О.Қосимов ӯз маърузасида заводда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўлиқ Россия Федерациясига экспорт қилинаётганлиги маълум қилди.
Фуқаролик ишлари бўйича
Сариосиё туманлараро суди раиси М.Э.Номозов