Madaniyat

Термиз шаҳрида 2034 йилга қадар бўлган алимент пуллари тўлаб берилди

Оила бу жамиятимизда асрлар давомида муқаддас даргоҳ сифатида эътироф этиб келинган. Минг афсуски оилада шундай вазиятлар бўладики бу муққаддас доргоҳ айрим сабаблар билан дарс кетатади. Бу вазиятда энг ачинарлиси тирик етим қолаётган норасида болалар кўпроқ азият чекишади. Оила мустаҳкамлигини сақлаб қололмаган бўлса ҳам вояга етмаган фарзандларининг тақдири учун курашаётган Дилмурод Тоғаев фарзандларининг 2034 йилгача бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2019 йил          21 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан Термиз шаҳрида яшовчи Дилмурод Тоғаевдан икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган ва мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини олган ота Дилмурод Тоғаев алимент пулларини олдиндан тўлаш имконияти борлигини билдириб, Бюро ходимларига мурожаат қилди.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан ҳисоблаб берилган 18 ёшгача бўлган алимент пуллари Дилмурод Тоғаевнинг собиқ турмуш ўртоғи фойдасига 154 миллион 848 минг расмийлаштириб берилди.

Дилмурод Тоғаев фарзандалари учун алимент пулларини олдиндан тўлаб берганлигидан мамнунлигини билдириб, шундай дейди: “Оилада турли хил вазиятлар бўларкан. Бироқ бизлар оиламизни сақлаб қололмадик. Энг ачинарлси фарзандларимнинг тақдири мени кўп ўйлантиради.  Албатта, мен биргина ўз тинчлигимни ўйлаб бу ишларни амалга оширмадим. Фарзандларимнинг яхши ўқиши ва келажаги учун оз бўлсада ўз бурчимни адо этишга ҳаракат қилдим”.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

 

 

Related Articles

Back to top button