МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛДИ (ЎРҚ-829-СОН)
Мамлакатимизда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга, болалар орасида назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2023йил 12апрелдаги «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий соҳада ўз ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширишида қўллаб-қувватлаш масалаларини тартибга солувчи қонунчиликни халқаро стандардлар асосида такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Мазкур қонун хотин-қизлар ва болаларга нисбатан шилқимлик ҳамда зўравонликни олдини олишга, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашга, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ халқаро индексларда мамлакатимизнинг ўрнини яхшилашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 411-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бу ўз навбатида хотин-қизларга нисбатан содир этиладиган шилқимликларни олдини олишга, номусга тегиш билан боғлиқ жиноятларни олдини олишга хизмат қилади.
Мазкур кодекс бола ҳуқуқларини чеклашга қарши
477-моддаси билан тўлдирилди. Унга кўра, ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда ёхуд улар ўз ота-оналик мажбуриятларини бажара олмайдиган давр учун вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича мажбуриятларини бажармаслиги учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Ушбу Қонун хотин-қизлар ва болаларга нисбатан шилқимлик ҳамда зўравонликнинг олдини олишга, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашга, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ халқаро индексларда мамлакатимизнинг ўрнини яхшилашга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят суди
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси М.Маликов