O`zbekiston

ЎЗБЕКИСТОН – 2030 СТРАТЕГИЯСИНИНГ АСОСИЙ ҒОЯСИ

2023 йил 11 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги 158-сон Фармони қабул қилинди.

           Фармон билан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди.

Ҳужжатда қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган:

  • барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;
  • аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;
  • аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;
  • халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;
  • мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида ўз долзарблигини йўқотмаган барча мақсадларга эришиш, шунингдек, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш таъминланади.

Ҳужжат билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг раиси       М.Хакимов

Related Articles

Back to top button