Kasbim-faxrim
Сурхондарёда ИИБ ходимлари 3 нафар фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ИИБ ходимлари 3 нафар фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 4 июлдан 5 июлга ўтар кечаси тунги соат 3:30 лар атрофида тунги хизматга жалб этилган ходимлар Термиз шаҳар Ат-Термизий шоҳкўчасида жойлашган кафеда ёнғин содир бўлаётганини аниқлаган. Патрул-пост хизмат ходимлари манзилга келган вақтида уч нафар фуқаро бино ичида ухлаб ётган бўлган.
Кучли тутун таъсирида карахт ҳолга тушган фуқаролар зудлик билан ташқарига олиб чиқилиб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг барчаси соғ-саломат экани таъкидланган.