O`zbekiston

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир

Янгиланаётган Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда уларнинг кафолатлари кенгайтирилмоқда. Унда илк маротаба фуқаролар кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши, давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгалиги, экология масалаларига оид ҳуқуқларнинг мустаҳкамланиши каби янги конституциявий ҳуқуқлар киритилаётганлиги ҳам Янги Ўзбекистонда инсон қадри тамойилининг ёрқин ифодаси ҳисобланади — айтмоқда Қонунчилик палатани йиғилишида.

Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар борасидаги нормалар қарийб 3,5 бараварга кўпаймоқда. Инсон ҳуқуқлари
ва эркинликлари, оила масалаларига бағишланган кафолатлар кучайтирилмоқда.

Қонунлардаги ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлиши,
бу борада, Конституциямизда шахсни суднинг қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб туриш мумкин эмаслиги белгиланмоқда ҳамда одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ барча ҳаракатларга, фақат суд қарори асосида йўл қўйилиши мустаҳкамланмоқда.

Бу орқали, одил судловни амалга оширишда
“Хабеас корпус” институти янада кенгайтирилиши таъминланади.

Илк бор айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи берилмоқда.

Конституциямизда ўлим жазоси тақиқланаётганлиги ва бу масалада ҳеч қачон ортга қайтилмаслиги таъкидланди.

Related Articles

Back to top button