Madaniyat

Дахлсизлик имтиёз эмас, аксинча масъулият, мажбурият….

Суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли ишлар, ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, одил судлов сифат ва самарадорлигини таъминлаш юзасидан қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, улар изчиллик билан амалиётга татбиқ этилмоқда.

Шу билан бирга, ҳали суд тизимининг олдида халқнинг судга тўлақонли ишончига эришиш, уларни суддан рози қилиш йўлида муҳим вазифа ва мақсадлар турганлиги ҳам айни ҳақиқат.

Ўтган йилнинг 20 декабрь куни давлатимиз раҳбари Парламентга ва Ўзбекистон ҳалқига йўллаган Мурожаатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги мавжуд муаммоларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар билан бир қаторда ўз таклифларини ҳам ўртага ташлади.

Жумаладан, давлатимиз раҳбари тергов сифати, судларда одамларнинг оворагарчилиги, суд қарорлари ижроси боғлиқ муамолларни таъкидлаб, қисқа муддатда ҳуқуқ-тартибот идораларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизим яратилиши алоҳида қайд этади.

Орадан кўп ўтмай – 2023 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судлвога эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолиятининг самарадорлиги ҳамда одил судлов сифатини оширишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланиб, у билан 2023-2026 йилларда суд тизимини сифат жихатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли Стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича Харакатлар дастури тасдиқланди, дастурда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг 10 та йўналиши бўйича 28 та чора-тадбирлари белгилаб қўйилди.

Маълумки суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур қоидаларни рўёбга чиқариш судьялар зиммасига юклатилган ўта муҳим вазифа- одил судловни оғишмай амалга оширишда ифодаланади. Суд ҳимоясини тўлиқ ва самарали амалга ошириш учун эса суд ҳокимияти ҳақиқатан ҳам мустақил, судьялар эса дахлсиз ва чинакам эркин бўлиши талаб этилади.

Суд ишларига аралашиш икки хил кўринишда, яъни ички ва ташқи тарзда бўлиши мумкин. Бундай аралашувларнинг ижтимоий хавфлилиги шундан иборатки, ушбу харакат орқали суд ҳокимиятининг обрўсига, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончига путур етади, суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги тўғрисидаги қоидалар бузилади, фуқаролар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига зарар етади.

Бу борада Фармонда одил судлов фаолиятига ташқи ва ички тарафдан аралашиш имкониятларини бартараф этиш чоралаи кўзда тутилмоқда.

Хусусан, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча гароитлар яратилиши қайд этилди.

Суднинг мустақиллиги ва судьялар дахилсизлигини таъминлашни кусайтириш мақсадида судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмлари ишлаб чиқилади, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтирилади ва жиноий жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Сир эмаски, судга босим ўтказилаётгани, судьянингн дахилсизлигига таҳдид қилингани, судьянинг ишига аралашишга ҳаракат қилингани ҳақида хабарлар кенг муҳокама қилинса-да, суд ишларини хал этишга аралашганлик холати бўйича юритилган жиноят ишлари ҳақида кенг жамоатчилик етарли даражада хабардор қилинмайди.

Энди одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид хар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибининг жорий этилиши судларнинг дахлсизлиги ва мустақиллигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Термиз туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси

Неъматжон Назаров

 

Related Articles

Back to top button