ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТ
Аҳолига сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш, уларга қулайлик яратиш, қолаверса, соҳаларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш давр талаби ҳисобланади.
«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали негизида ташкил этилган лойиҳалаштириш бўлими томонидан 2022 йилда ижтимоий соҳа ва тадбиркорликни ривожлантириш объэктлари учун 35 та газлаштириш лойиҳалари амалга оширилган. Ерли хонадонларни газлаштириш бўйича 300 та лойиҳа-смета ҳужжатлар ишлаб чиқилган.
2023 йилнинг айни вақтига қадар эса бўлим томонидан аҳоли хонадонларини газлаштиришга 51 та, улгуржи истеъмолчилар учун 6 та лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди.
Вилоятимиздаги газ қувурларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, муҳофаза зонасида қурилган обеъктлардан ўтган ер ости газ қувурларини хавфсиз жойга, яъни ер устига кўчириш учун мантаж ишлари ушбу бўлим томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида олиб борилмоқда. Шунингдек, вилоят ҳудудидаги Давлат дастурига киритилган “Эркин иктисодий зоналар”, «Кичик саноат зоналари», “Ёшлар тадбиркорлик саноат зоналари”, Жарқўрғон туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивларини газлаштириш бўйича ҳам лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди.
— Ҳозирда бундай ҳужжатларни ишлаб чиқишда табиий газни бошқариш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУГ)га мослиги ва энергия тежамкор газ жиҳозларининг ўрнатилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Боиси, бу «зангори» ёқилғини иқтисод қилиш ва ундан хавфсиз фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга, — дейди лойиҳалаштириш бўлими бошлиғи ……..
Маълумот ўрнида: мазкур бўлим томонидан, асосан, уй-жой-хўжалик қурилиши учун объэктлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини яратиш кўзда тутилган. Жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш, архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларининг айрим бўлимларини ишлаб чиқиш бўйича фаолият турлари, шунингдек, бинолар ва иншоотларнинг муҳандислик тармоқлари ҳамда тизимларини лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилади.
Кўзланган асосий мақсад истеъмолчиларга қулайлик яратиш, бу борадаги оворагарчиликларга барҳам беришдир.
«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали матбуот хизмати