Kasbim-faxrim

ЭЗГУ МАҚСАДЛАР ЙЎЛГА ЧОРЛАДИ

Она юртда, тинч-тотувликда отган ҳар бир тонгнинг ўзи саодат, эмин-эркинликда ўзинг хоҳлаган орзуларинг рўёбини кўришингга катта ишонч билан меҳнат қилиш эса бахт.

Обод ва озод юртда, тинч-осойишталикда, бугундан миннатдор, эртадан кўнгли тўқ яшаш ҳар бир инсоннинг ҳаётдаги орзу-истаги саналади. Шукрким, истиқлол халқимизнинг ана шу орзуларига қанот берди.
Тинчлик аталмиш бебаҳо неъматнинг қадрига етиш, уни асраш, шу юртда яшаётган барча фуқароларнинг энг муқаддас бурчи саналади. Зеро, барча орзу-умидларимизнинг рўёби бевосита ана шу осойишталик билан боғлиқ. Шундай экан, ўзи ва Ватани тақдирига бефарқ бўлмаган инсон борки, тўкин- сочинликни ва энг муҳими осойишталикни асраш учун курашмоғи лозим.  Бу кураш биз бугун эзгу мақсадда амалга ошираётган ва одамларимиз онгу тафаккуридаги ўзгаришларга сабаб бўлаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан ҳам бевосита боғлиқ. Бугун юртимизда бўй кўрсатаётган истиқболли ислоҳотлар таг замирида юрт тараққиёти ва аҳолининг фаравон турмуш тарзи мужассам.

Мамлакатимизда  аҳолининг  тадбиркорлик кўламини қўллаб-қувватлаш ва меҳнат қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, томорқа хўжалигидан унумли фойдаланишни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар замирида оилалар фаровонлигини юксалтиришдек эзгу мақсад мужассам.

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимлари аҳолини узлуксиз  сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида бир қатор самарали ишларни амалга оширмоқда.   Куни — кеча  Қумқўрғон туманида ташкил этилган  семинарда соҳанинг  энг муҳим  жихатлари ҳақида сўз борди. Амалга оширилган “Долзарб 30 кунлик” доирасида деҳқонларга ўз тавсияларини беришди. Айтиш муҳимки, вилоятимиздаги мавжуд экин ерларида етиштирилаётган пахта ва ғалла, мева, сабзавот ва полиз маҳсулотларини турли касаллик ва зараркундалардан муҳофаза қилиш, мавсумий агротехник тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш соҳа мутахассислари олдида турган муҳим вазифалардан бири  ҳисобланади. Режадаги кўрсатма ва тадбирларга  асосан вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқарамаси томонидан жойларда  мунтазам дала назорати ўтказилмоқда.

Агентлик топшириғига асосан карантин объектлари ва хавфли зарарли организмларга қарши самарали курашиш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича, фитосанитар тозаликни сақлаш мақсадида маҳалла раислари ва сектор раҳбарлари, ўсимликлар клиникалари вакиллари ва тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари, фермер ва кластерлар иштирокида ҳам  семинарлар ташкил этилиб, соҳага оид янгилик, енгилликлар ва кенг имтитиёзлар кўлами тушунтирилди.  Сайёр лабаратория фаолияти ҳам ташкил этилди.

Таъкидлаш ўринлики, бугун мамлакатимизда  меҳнат қилишинг, изланишинг, умуман айтганда, бор имкониятларингни рўёбга чиқаришинг учун бугун барча зарур шарт-шароит яратилган. Астойдил меҳнат қилган одам, албатта, унинг роҳатини кўради. Бугун давлатимиз сиёсатининг энг устивор йўналишларидан бири халқимиз турмуш тарзини тубдан яхшилаш, арзон ва сифатли, экологик тоза махсулотлар етиштириб, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган. Шу боис бўлса керак, узоқ умр кўриш бўйича жахон рейтингларини кузатар эканмиз, жонажон диёримиз хам юқори ўринларда бораётганлиги қувонарли холат, албатта. Республикамиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички бозорни сифатли мева-сабзавот ва узумчилик маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида агросаноат мажмуида етакчи тармоқлардан бири ҳисобланган мева-сабзавотчилик ва узумчиликни янада ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бу тармоқ аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат корхоналарини эса хомашё ресурсларига бўлган талабини узлуксиз қондириш имкониятини беради. Жорий  йилда вилоятимиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, истеъмолчилар талабини  етиштирилаётган ғалла, мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлар ҳисобига тўла қондириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Пахтачиликдаги   натижалар ҳам қувонарли.

Ички бозорни тўла таъминлаш баробарида қайта ишлаш корхоналари қувватини ва экспорт ҳажмларини ошириш, замонавий технологиялар асосида пакана ва ярим пакана интенсив мевали боғлар ва янги токзорлар барпо этишга қаратилган бир қатор аниқ манзилли чора-тадбирлар дастурларининг амалга оширилиши натижасида ижобий натижаларга эришилди. Энг муҳими  жорий йилда ҳам миришкор дехқонларимиз етиштирган маҳсулотларни нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Семинарда шу каби мавзулар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Мутахассислар томонидан саволларга жабоб берилди.

Д.ТАНГИРОВ,

Сурхондарё вилоят  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи

Д.МИРЗАҚУЛОВ,

Бошқарма ички карантин бўлими бошлиғи

Related Articles

Back to top button