МИБ Сурхондарё вилоят бошқармасида биринчи чорак фаолияти якунлари муҳокама қилинди
Сурхондарё вилоят прокурори ўринбосари иштирокида Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши керак ишлар мухокама қилинди.
Тадбирда Бюронинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йил 3 ойида давлат ижрочилари иш юритувида бўлган жами 1 тирилион 858 миллиард 157 миллион 900 минг сўмлик 133 минг 47 та ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, шундан 779 миллард 181 миллион 4 миллион сўмлик 38 минг 524 та ижро ҳужжатлари тамомланганлиги такидланди.
Шунингдек, вилоятда алимент ва унга тенглаштирилган тўловлар ундируви билан боғлиқ 22 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ўтган 3 ой давомида 7 миллиард 457 миллион 500 минг сўм алимент олувчиларнинг номига очилган банк пластик карталари орқали ундирилиши таъминланган бўлса фарзандлари учун алимент тўлашдан бўйин товлаган 308 нафар қарздорларга нисбатан суд қарори билан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Бундан ташқари, Бюронинг вилоят бошқармаси ва қуйи органлари томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” махсус жамғармалари учун улуш ажратилиши белгиланган тоифадаги (жиноят натижасида етказилган зарар, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат божи ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли қарори таъсири тушувчи ундирувлар билан боғлиқ) ижро ҳужжатлари асосида 7 миллиард 62 миллион 9 минг сўм йўналтирилганлиги такидлаб ўтилди.
Бўлиб ўтган тадбирда Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий мухокама қилиниб, келгусида камчиликларни бартараф этиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Мухаммадали Суюнов,
Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилоят бошқармаси катта инспектори